Ўзбекистон | 13:12 / 26.08.2024
6970
1 дақиқада ўқилади

Умра мавсуми 10 сентябрдан бошланади

2024 йил 10 сентябр кунидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми бошланади. 

Фото: Getty images

Ўзбекистон фуқаролари Uzbekistan Airways АЖ авиакомпанияси орқали тўғридан тўғри рейсларда Саудия Арабистонига олиб борилади

Зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳи ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар фуқароларга ҳамроҳ бўлади.

Мадина шаҳрида Grand Shahba, Макка шаҳрида эса Marmara Group Hotel меҳмонхоналарида юртдошлар истиқомат қилади. Меҳмонхоналар 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади. 

Мазкур шаҳарларда муборак қадамжоларга зиёрат ташкил этилади. Меҳмонхоналарда тиббиёт пунктлари, транспорт хизмати ва ишчи гуруҳлари штаблари 24 соат давомида фаолият юритади.

Мавзуга оид