Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эроннинг янги раҳбари Москвада даволанаётган бўлиши мумкин
Унинг ҳолати Эронда даволанишга имкон бермаган бўлиши мумкин.
Фото: WANA
Эроннинг янги олий раҳбари Мужтаба Хоминаий айни вақтда Россияда даволанаётган бўлиши мумкин. Кувайтдаги Al-Jarida газетаси маълумотларига кўра, у 12 март куни Россия ҳарбий самолётида Москвага етказилган.
Мужтаба Хоминаий 28 феврал куни, АҚШ ва Исроилнинг оятуллоҳ Али Хоминаий қароргоҳига йўллаган зарбаси оқибатида яраланганди.
У 7 март куни мамлакатнинг янги раҳбари сифатида эълон қилинди, аммо у ўтган вақт ичида оммага кўриниш бермади.
Эроннинг Кипрдаги элчиси The Guardian газетасига берган интервюсида Мужтаба оёқ ва қўлларидан жароҳатланганини тасдиқлаган. CNN манбалари эса унинг оёғи сингани, юзи ва кўз атрофида жароҳатлар борлигини хабар қилган.
Унинг ҳолати Эронда даволанишга имкон бермаган бўлиши мумкин.
Хабарларга кўра, Владимир Путин 10 март куни Эрон президенти Масъуд Пизишкиён билан телефон орқали мулоқоти чоғида тиббий ёрдам таклиф қилган. Шундан кейин у Москвага олиб келиниб, операция қилинган ва ҳозирда Кремлга алоқадор хусусий клиникада даволанмоқда.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 16 март куни ОАВ вакиллари билан учрашувда Мужтаба Хоминаий Москвада экани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ беришдан бош тортди. «Биз бундай хабарларга ҳеч қандай изоҳ бермаймиз», – деди у.
Мавзуга оид
00:18
Трамп Эронга 48 соатлик ултиматум қўйди
21:12 / 04.04.2026
Хитой ва Покистон Эрон урушида воситачи бўлмоқчи. Улар нимани таклиф қилди?
17:56 / 04.04.2026
Россияда нақдсиз тўловларда оммавий узилиш кузатилди. Бу VPN'ларни блоклашга уриниш билан боғланмоқда
09:50 / 04.04.2026