Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эронга 48 соатлик ултиматум қўйди
АҚШ президенти Эрондан 6 апрелгача келишув тузишни талаб қилмоқда.
Эроннинг АҚШ билан келишув тузиши учун 48 соат вақти қолди, деб маълум қилди президент Доналд Трамп.
«Эсланг, мен келишув тузиш ёки Ҳўрмуз бўғозини очиш учун Эронга ўн кун вақт берганман. Вақт тугамоқда — уларнинг бошига дўзах куни тушишига 48 соат қолди», — деб ёзди Америка президенти Truth Social ижтимоий тармоғида.
Аввалроқ у «Эрон ҳукумати илтимосига кўра» электр станцияларни вайрон қилиш вақтини 10 кунга чўзиб туришини айтганди.
Ўн кунлик муддат 6 апрел куни тугайди.
Трамп март охирларида Эрон билан музокараларда олдинга силжиш бўлганини маълум қилган, аммо Эрон томони бу иддаони рад этганди.
Мавзуга оид
20:52 / 09.06.2026
Трамп NBA финалида ҳуштакбозликка учради
09:13 / 09.06.2026
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
10:45 / 08.06.2026