Спорт | 16:31 / 06.06.2017
8501
1 дақиқада ўқилади

«Боруссия» янги бош мураббийни таништирди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби Петер Босни янги бош мураббий сифатида таништирди.

Клуб ушбу нидерландиялик 53 ёшли мутахассис билан 2019 йилгача шартнома имзолаган.

«Боруссия» «Аякс» уч миллион евро миқдорида товон пули тўлаган. Боснинг ўзига 4 миллион евро миқдоридаги йиллик маош тайинланган.

«Аякс»даги биринчи мавсумида Бос жамоани Европа Лигаси финалига етаклаб келди. Бунгача у АГОВВ, «Де Графсҳап», «Ҳераклес», «Витесс» ва «Маккаби» жамоаларини бошқарган, шунингдек «Фейеноорд» клуби директори бўлиб ишлаган.

Томас Тухелнинг ишдан бўшатилишидан кейин «Боруссияга» Люсьен Фавр келиши ҳақида айтилганди, аммо «Ницца» ўз мураббийини қўйиб юбормади.

Мавзуга оид