Спорт | 19:48 / 10.05.2022
29348
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити» Ҳоланд трансферини эълон қилди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд янги мавсумни Англия Премьер-лигасида бошлайди.

Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби расмий сайти Ҳоланд трансфери бўйича Дортмунд клуби билан келишувга эришганини маълум қилди. Унга кўра, Эрлинг 1 июль куни Манчестер клуби аъзосига айланади. 

«Трансфер футболчининг шартномаси бўйича келишувга эришилгач, расмийлаштирилади», - дейилади клуб хабарида.

The Guardian'нинг ёзишича, норвегиялик 21 ёшли футболчи «шаҳарликлар» билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва ҳафтасига 350 минг фунт маош олади. Шунингдек, бонуслар кўзда тутилган.

21 ёшли норвегиялик форвард 9 май куни «Манчестер Сити» учун тиббий кўрикдан ўтиб, яна Дортмунд клуби сафига қайтган.

Sky Sports хабарига кўра, «Манчестер Сити» раҳбарияти Ҳоланд учун унинг шартномасида кўрсатилган 75 миллион евро товон пулини тўлайди.

Маълумот учун, Эрлинг жорий мавсум клуби сафида жами 29 ўйинда 28та гол ва 7та ассистга муаллифлик қилган.

Мавзуга оид