Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий маданий марказларнинг янги павилони очилди
29 июл куни Тошкентда Ўзбекистондаги миллий маданий марказларнинг бирлашган янги павилони очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда қатнашганлар фикрича, бу турли миллат вакилларининг ягона байроқ остида тинч-тотув яшаб келаётганининг ифодаси.
Фото: Kun.uz
2021 йилдан бери Ўзбекистонда 30 июл санаси “Халқлар дўстлиги куни” сифатида кенг нишонлаб келинади. Расмийларга кўра, барча миллатларнинг бирлиги, қардошлиги, ўзаро ёрдам ва хилма-хил маданий меросга ҳурматни таъминлаш учун ҳам бундай байрамни нишонлаш муҳим.



Бугунги кунда Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 16 та диний конфессия вакиллари тинч-тотувликда яшаб келмоқда. 29 июл куни миллий маданий марказларнинг янги павилони очиларкан, унда сўзга чиққан ҳукуматнинг юқори мартабали вакилларига кўра, Ўзбекистонда миллий озчиликлар ҳуқуқлари деган муаммо бўлмаган, бўлмайди ҳам. Республикада ҳар бир миллат вакилининг ҳуқуқи тенг.
Павилонда ҳар бир миллат ўз маданияти ва урф-одатлари, миллийлигини акс эттиришга ҳаракат қилган.


Очилиш маросимида сўзга чиққан корейс миллий маданий маркази раҳбари Пак Викторга кўра, 1930 йилги катта кўчиришдан кейин корейсларни ўз бағрига олган ўзбек халқидан бугун ҳамма миннатдор.
Павилоннинг яралиши ҳақида сўз бораркан, ташкилотчиларга кўра, бу объект миллатлараро тотувлик, умуммиллий ҳамжиҳатлик борасида Ўзбекистоннинг сиёсатини ифодалайди, ўзаро маданий алмашинув майдони вазифасини ҳам бажариши керак.






Журналист: Шоҳрух Мажидзода
Оператор-фотограф: БобурМирзо Анваров
Мавзуга оид
16:29 / 15.05.2025
Қуёш печи, “сайёралар паради” ва қимматбаҳо сунъий олмослар – Венециядаги ўзбек павилионида нималар намойиш этилмоқда?
09:00 / 06.01.2022
Хорижда ўзбек миллий маданий марказлари сони кўпайтирилади
15:11 / 30.07.2019
Ўзбекистонга Москвадаги Бутунроссия кўргазма маркази павильони ажратилади
14:12 / 05.08.2017