ИИВ туризм соҳасидаги ички ишлар органлари ходимларининг янги формасини синовдан ўтказмоқда
Янги намунадаги форма Тошкент шаҳар ва пойтахт вилояти ходимларида синовдан ўтказилмоқда.
Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари ходимларининг янги форма кийим-бошлари бўйича намуналар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, бугунги кунда янги намунадаги форма Тошкент шаҳар ва пойтахт вилояти ходимларида синовдан ўтказилмоқда.
“Форма кийимини ишлаб чиқишда аввало кўринишига аҳамият қаратилди, шу билан бирга унинг қулайлиги, замонавий дизайнга эга эканлиги ҳам эътибордан четда қолмади, албатта. Бундан ташқари, бўлинмалар ходимлари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, мамлакатимиз ҳудудидаги иқлим шароитлари ва замонавий талаблар инобатга олинди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, тақдим этилган форма жорий йил давомида синовдан ўтказилади.
Мавзуга оид
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
15:05 / 02.09.2024
Намангандаги Нанай қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди
11:40 / 23.08.2024