Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда пенсионерлар иштирокидаги наркогуруҳ фош этилди
Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган махсус операция давомида пенсионерлар ҳам иштирок этган наркогуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Фото: ИИВ
Ички ишлар органлари маълумотига кўра, чегара ҳудудларида яшовчи айрим шахслар, жумладан пенсионерлар, афғон етказиб берувчилар билан тил бириктириб, опий моддасини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва уни Термиз шаҳри ҳамда атроф ҳудудларда тарқатиш билан шуғулланган.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гуруҳ аъзоларидан бири — кекса ёшдаги курер қўлга олинган ва унинг ёнидан наркотик модда аниқланган. Кейинчалик унинг шериклари ҳам фош этилиб, улардан бирига тегишли пул маблағлари, яна бирига тегишли 5 грамм наркотик модда далилий ашё сифатида мусодара қилинган.
Тергов ҳаракатлари давомида гуруҳ ташкилотчисига тегишли хонадонда йирик миқдордаги наркотик захираси аниқланган. У ердан умумий оғирлиги 12 килограммдан ортиқ бўлган 12 та ўрам опий ва уни истеъмол қилишга мўлжалланган воситалар топилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, барча гумонланувчилар қўлга олинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:30 / 17.05.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 600 кг наркотик модда тўхтатиб қолинди
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
08:28 / 12.05.2026
Чегара орқали наркотик ташиш билан шуғулланган гуруҳ фош этилди
17:45 / 30.04.2026