Ўзбекистон | 09:01 / 17.03.2022
6616
1 дақиқада ўқилади

Нукусда ҳамширалар уйларни оқлашга жалб қилингани юзасидан иккита вазирлик ўрганиш ишларини бошлади

Фото: Kun.uz

Кеча Kun.uz сайтида Нукусда ҳамширалар уйларни оқлаш ишларига жалб қилингани ҳақида хабар берилганди. Меҳнат вазирлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, вазият юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан махсус текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ўз муносабатини билдирган. Вазирлик ҳолат тўлиқ ўрганилиб, натижаси ҳақида батафсил маълумот берилишини маълум қилди.

Мавзуга оид