“Ҳудудий электр тармоқлари”га янги раис тайинланди
Компания бошқаруви раисининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Асроржон Асқаров раис вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. АЖнинг аввалги раҳбари Улуғбек Мустафоев Жиззах вилоятига ҳоким этиб тайинланган эди.
Асроржон Акрамович Асқаров – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Асқаров бунга қадар АЖ бошқаруви раисининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Асроржон Асқаров 1978 йилда туғилган. 2001 йилда Фарғона политехника институти, 2008 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2009 йилда Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
ҲЭТни 2019 йилдан буён бошқариб келган Улуғбек Мустафоев 19 декабр куни Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.
Мавзуга оид
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:47 / 31.07.2024