Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йил якунлари: Birinchi Business Club ўзбек тилида сўзлашувчи 50 дан ортиқ тадбиркорни бирлаштирган ҳамжамиятга айланди
Иш бошланишига саноқли ойлар бўлишига қарамай, Birinchi Business Club истиқболли ғоядан реал натижаларга эга тўлақонли бизнес-ҳамжамиятга айланишга муваффақ бўлди.
Фото: Birinchi Business Club
Birinchi Business Club’нинг фаолияти шу йил кузда бошланди ва икки ойда 50 дан зиёд ўзбек тилида сўзлашувчи тадбиркор клубга ишонч билдириб, унинг атрофида бирлашди. Расман 18 октябрда очилган клуб бугунга келиб ўзбек тилида иш юритувчи ва қарор қабул қилувчи бизнес эгалари ва топ-менежерларнинг ёпиқ ҳамжамияти сифатида ўзини намоён этди.
2025 йил якунлари
Birinchi Business Club ўзбек тилида сўзлашувчи бизнес аҳли учун илк кенг қамровли жамиятни тақдим этди. Қисқа муддат ичида клуб резидентлар учун 22 тадан ортиқ махсус тадбирлар ташкил этди. Учрашувларда нафақат клуб аъзолари, балки ўнлаб ташқи экспертлар ва йирик компанияларнинг асосчилари ҳам қатнашдилар ва маърузалар қилдилар. Бундай шаклдаги тадбирларни акселераторларга қиёслаш мумкин – уларда тадбиркорлар реал кейслар ва топшириқларни муҳокама қилиб, тажрибалироқ ҳамкасблардан маслаҳатлар оладилар.
Зеро, клуб ҳамкорликлар, битимлар юзага келадиган ва ресурслар алмашинуви рўй берадиган жонли бизнес-муҳит сифатида иш юритади. Бунинг самараси ўлароқ, резидентлар шу кунгача бир қанча қўшма лойиҳаларни йўлга қўйишга эришдилар. Бундан ташқари, Birinchi клубининг қатнашчилари учун Халқаро бизнес-клублар альянси эшиклари очиқ, бу ўзбек тадбиркорларининг бизнес-имкониятларини кенгайтиради ва янги бозорларга чиқишларини осонлаштиради.

Резидентлар клуб ҳақида қандай фикрдалар?
Эътиборли жиҳати шундаки, резидентларнинг 80 фоизи клубга шахсий тавсиялар орқали келишган. Бундай кўрсаткич ҳамжамият ичидаги ўзаро ишончнинг юқори даражада эканига далолат қилади. Клубда очиқ ва самимий мулоқот муҳити мавжуд. Аҳамиятлиси, барча муҳокамалар ўзбек тилида кечади – иштирокчилар бир-бирини тўлиқ тушунадиган, ўзлари учун қулай бўлган тилда мулоқот қиладилар. Бу эса, биргаликдаги фаолиятнинг равон, бирор-бир тўсқинликларсиз кечишини таъминлайди ва қарор қабул қилинишини жадаллаштиради. Келинг, бу ҳақда резидентларнинг ўзларидан эшитайлик.
Маъруф Маҳкамов – Sanat Hali ва Milat Hali брендларининг асосчиси, 12 та гилам дўконидан иборат тармоқни бошқаради. У анъанавий савдони рақамли воситалар билан уйғунлаштириб, мижоз тажрибасини тизимли равишда такомиллаштириб келади.
“Мен учун 2025 йил Birinchi Business Club’да кўплаб бошқарув қарорларини қайта мулоҳаза қилиш нуқтаси бўлди. Шу каби босқичларни аллақачон босиб ўтган тадбиркорлар билан мулоқот мақсадларни аниқроқ ифодалаш ва бизнесга теранроқ назар ташлашга ёрдам беради. Айтишим мумкинки, олдинда бизни йирик лойиҳалар кутяпти. Мен тажриба, қўллаб-қувватлаш ва самимий мулоқотга бой муҳитда ушбу мақсадлар сари интилиш имкониятини рақобат афзаллиги деб ҳисоблайман”.

Сардор Турсунов – энергия-тежамкор ва уй учун замонавий иссиқлик ечимлари бозорида иш юритувчи ThermoPlus ва SA GROUP брендлари вакили.
“Birinchi Business Club’да қатнашиш нафақат янги контактларни, балки барқарор таянч ҳиссини ҳам тақдим этди. Атрофингда бизнесга сен каби астойдил киришган тадбиркорлар бўлса, жиддий қарорларни қабул қилиш ва яна ҳам юксакроқ мақсадларни кўзлаш осонроқ бўлади. Бундай муҳит кундалик масалаларга ўралашиб қолмай, ўсиш ҳақида тизимли фикр юритишда ёрдам беради. Айнан мана шу тажриба билан биз 2026 йилга кириб борамиз ва келгуси йилни бизнеснинг янада ўсиши ҳамда кенгайишининг навбатдаги босқичи сифатида кўрамиз”.

Азизбек Саидалиев – MADAD компаниясининг асосчиси, қурилиш материаллари бозорида тизимли сервисни ривожлантиради. Компания логистикага, сифат назорати ва етказиб беришларнинг олдиндан тайин бўлишига таянади.
“MADAD учун 2025 йилда Birinchi Business Club бирдамлик ва ўзаро ишонч асосида бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайдиган муҳит бўлди. Бу ҳолат компаниямизга янги босқичга чиқиш ва узоқ муддатли режаларни дадилроқ тузишда ёрдам берди. Ишга ёндашувимизда ҳамфикр бўлган ва ўз кучига ишонган резидентлар билан биргаликда ушбу мақсадлар томон интилиш биз учун ниҳоятда муҳим. Олдимизда янада кенгроқ кўламли вазифалар ва натижалар кутяпти, уларга биз биргаликда эришамиз”.
Шунингдек, тизимли ёндашуви ва мижозлар учун тезкор ечимлари билан шуҳрат қозонган NIS Optimum компаниясининг асосчиси ҳам Birinchi Business Club тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди. У клуб тадбиркорлар нафақат муваффақиятли кейсларни, балки реал бошқарув чорловларини ҳам муҳокама этадиган ишчи муҳитни шакллантирганлигини алоҳида қайд этди. Резидентнинг таъкидлашига кўра, тажриба алмашинувининг бундай формати босиқроқ қарорлар қабул қилиш ва олдинга дадил интилишда ёрдам беради.

2026 йил учун режалар
Аввало, 2026 йилда Birinchi Business Club шаклланиш босқичидан кенгайиш босқичига ўтади. Клуб ҳамжамиятни янада кенгайтириб, аъзолари сонини 150 нафардан оширишни режалаштирган. Қолаверса, ўзбек тилида сўзлашувчи тадбиркорларнинг чет элдаги халқаро муносабатлари ҳам кучайтирилади.
Бундан ташқари, таълим йўналишига алоҳида эътибор берилади. Соҳага ихтисослашган ёпиқ форматдаги учрашувлар ва махсус дастурларни жорий этиш режалаштирилган, уларда қатнашчилар амалий кейсларни таҳлил қиладилар ва реал бизнес-топшириқлар устида ишлайдилар. Йилнинг асосий воқеаси эса, резидентлар ва таклиф этилган экспертлар иштирокидаги ҳар йилги Birinchi форуми бўлади.
Бундан ташқари, клуб бошқарувчи сифатида ўсишга ва стратегик ривожланишга қаратилган Birinchi Leaders дастурини ҳам йўлга қўяди. Параллель равишда ўз мобил иловасини ривожлантиради, у нетворкинг, коммуникация ва клубнинг ички имкониятларидан фойдаланиш учун ажойиб воситага айланади.
Ўсиш, ҳамкорлик ва бизнесни кенгайтириш муҳитини яратувчи клуб ҳақида батафсил: birinchi.uz
Алоқа учун: Сайт | Instagram | Telegram