Жамият | 12:25 / 13.10.2020
7140
2 дақиқада ўқилади

«E-IJRO AUKSION»: ташқи реклама объектлари ва стратегик қазилмаларни қазиш ҳуқуқи савдога қўйилди

Бугунги кунда «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали 14 турдаги мулклар савдоси ўтказиб келинмоқда. 2020 йилнинг 10 октябрь ҳолатига кўра йил бошидан буён 17.252 та мулк 1 трлн 270 млрд сўмга реализация қилинди. Ушбу аукционларда 72 мингдан ортиқ иштирокчилар қатнашди.

Эндиликда ушбу мулклар қаторига ташқи реклама объектлари ва стратегик қазилмаларни қазиш ҳуқуқи ҳам қўшилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги 104-сонли қарорига асосан Самарқанд вилоятидан 18 та ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқи учун объектлар, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 403-сонли қарорига мувофиқ 34 та стратегик турдаги фойдали қазилма участкалари «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.

Исталган шахс «E-IJRO AUKSION» платформаси орқали масофадан туриб Ўзбекистон турли ҳудудларидаги ташқи реклама объектлари ва стратегик турдаги фойдали қазилмалар мавжуд конларни сотиб олиши мумкин.

Савдо майдончасига жойлаштирилган стратегик қазилмаларни қазиш ҳуқуқлари олтин, уран, мис, кумуш, вольфрам, қалай, марганец ва бошқа турдаги фойдали қазилмаларни қазиш учун рухсатнома тақдим этади. Ташқи реклама объектларини ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда қуриш ҳуқуқи – реклама жойлаш учун конструкциялар ўрнатишга рухсат беради.

e-auksion.uz сайтига жойлаштирилган мулкларни шаффоф ва очиқлик тамойилларига асосланган онлайн аукционда сотиб олинг!

Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК PR хизмати

Мавзуга оид