Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дори нархларини назорат қилиш учун Бош прокуратура ҳузурида “Ишонч телефонлари” ишга туширилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бош прокуратура ҳузурида “Ишонч телефонлари” ташкил этиш бўйича кўрсатма берди. Улар дори-дармон воситалари баланд нархда сотилишига йўл қўймасликни назорат қилиш билан шуғулланади.
“Президентимиз дори-дармон воситалари ноқонуний равишда баланд нархда сотилишига йўл қўймаслик, халқ манфаатларини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментда “Ишонч телефонлари” ташкил этиш бўйича кўрсатма берди. Бу телефон рақамлари ҳар бир дорихонага осиб қўйилади, телевидение орқали кўрсатилади”, - дея таъкидлаб ўтишган давлат раҳбари матбуот хизматида.
“Ишонч телефонлари”га ҳар бир фуқаро мурожаат қилиши ҳамда диспетчердан у ёки бу дори воситасига нарх тўғри ўрнатилганини текшириши, дори-дармон воситаларини баланд нархда сотилаётган дорихона устидан шикоят қилиши мумкин.
Мавзуга оид
19:59 / 03.11.2025
1 январдан 2,6 минг турдаги рецептли дориларнинг нархи тушиши кутилмоқда
18:03 / 24.08.2025
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
08:18 / 01.05.2025
UNRWA: Ғазода дори-дармон тугаяпти, фаластинликлар даволаниш имконидан маҳрум
02:22 / 19.04.2025