Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сунъий интеллектдан энг кўп фойдаланадиган мамлакатлар аниқланди – Ўзбекистон сўнгги ўринларда
Биринчи ўринни БАА эгаллади, у ерда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 64 фоизи нейрон тармоқларни фаол қўллаган. Ўзбекистон энг ёмон кўрсаткичлардан бирини қайд этиб, сўнгги ўринларни эгаллади.
Фото: Shutterstock
Microsoft компанияси 2025 йил учун Global AI Adoption in 2025 ҳисоботини (.pdf) эълон қилди, унда одамлар қайси мамлакатларда турли хил сунъий интеллект воситаларидан энг кўп фойдаланиши кўрсатилган. Рейтинг компания томонидан тўпланган фойдаланувчилар қурилмаларидаги телеметрик маълумотларга асосланади.
Биринчи ўринни БАА эгаллади, у ерда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 64 фоизи нейрон тармоқларни фаол қўллаган. Сингапур 60,9 фоиз кўрсаткич билан иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликни Норвегия якунлаб берди - 46,4 фоиз.
Ҳисоботда қайд қилинишича, 2025 йил охирида Ўзбекистон аҳолисининг 6,3 фоизи сунъий интеллект воситаларидан фаол фойдаланган – бу энг ёмон кўрсаткичлардан бири. Мамлакат бу борада Куба, Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон ва Камбожадан олдинда холос. Шунингдек, 2025 йил давомида сунъий интеллектдан фойдаланувчилар сонининг ўсиши атиги 0,6 фоизни ташкил қилган.
Сунъий интеллектдан энг кўп фойдаланадиган Топ-10 мамлакатлар:
- БАА – 64 фоиз
- Сингапур – 60,9
- Норвегия – 46,4
- Ирландия – 44,6
- Франция – 44
- Испания – 41,8
- Янги Зеландия – 40,5
- Нидерландия – 38,9
- Буюк Британия – 38,9
- Қатар – 38,3
Энг юқори ўсишни Жанубий Корея кўрсатди: бир йил ичида мамлакат бирданига етти поғонага - 25-ўриндан 18-ўринга кўтарилди. Сунъий интеллектдан фойдаланувчилар улуши 30,7 фоизга етди ва 2024 йил охиридан буён ўсиш 80 фоизни ташкил этди.
Энг кўп ChatGPT обуначилари ва 120 дан ортиқ маълумот марказларига эга кучли инфратузилмага қарамай, АҚШ атиги 24-ўринни эгаллади. Ҳисобот шуни кўрсатдики, аҳоли сони қанча кам бўлса, рақамлаштириш улуши шунча юқори бўлади, деб таъкидламоқда Microsoft.
Microsoft хулосасига кўра, ҳозирда дунёдаги ҳар олтинчи одам генератив сунъий интеллект хизматларидан фойдаланади. Бу одамлар ҳаётида яқинда пайдо бўлган технология учун ҳайратланарли ютуқдир, дея таъкидлади компания.
Мавзуга оид
22:08 / 24.03.2026
Apple компанияси iPhone смартфонлари дизайнини кескин ўзгартириши кутилмоқда
18:12 / 21.01.2026
Шахсга доир маълумотларга сунъий интеллект ёрдамида ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланди
21:59 / 20.01.2026
2026 йилда 5G технологияларини жорий этиш жараёни давом эттирилади
09:14 / 20.01.2026