Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахсга доир маълумотларга сунъий интеллект ёрдамида ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланди
Энди бундай қилмиши учун шахснинг маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли мусодара қилинади ва йирик миқдорда жаримага тортилади.
Фото: iStock
Қонун билан «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунга қуйидагиларга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди:
- сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг умумий асосларини белгилаш;
- ушбу соҳадаги ваколатли давлат органининг ваколатларини аниқлаштириш.
Қонунда аниқлик киритилишича, сунъий интеллект – инсоннинг билим ва кўникмаларига тақлид қилиш, мустақил ўрганиш, ечимларни излаш ва аниқ вазифаларни бажаришда инсон ақлий фаолияти натижалари билан таққосланадиган натижаларни олиш имконини берувчи технологик ечимлар мажмуаси. Инсоннинг ҳуқуқи ва эркинлигига алоқадор бўлган юридик аҳамиятга эга қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган технологиялар асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосаларига таяниш мумкин эмас.
Шунингдек, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш:
- маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролини мусодара қилиб, БҲМ 50 бараваридан 100 бараваригача (41 млн 200 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
Мавзуга оид
19:07
Сунъий интеллектдан энг кўп фойдаланадиган мамлакатлар аниқланди – Ўзбекистон сўнгги ўринларда
19:06 / 26.12.2025
Тадбиркорларга солиқ муносабатларида енгилликлар берилди
20:30 / 24.12.2025
Ёзувчилар энг йирик сунъий интеллект платформаларини судга берди
19:45 / 07.11.2025