Жаҳон | 00:33 / 24.10.2025
19492
2 дақиқада ўқилади

Путин: “Украинага Tomahawkʼлар бериладиган бўлса, бунга жуда жиддий ва ҳайратланарли жавоб қайтарилади” 

Фото: Коммерсантъ

Россия президенти Владимир Путин Кремлда журналистларнинг саволларига жавоб берди.

У АҚШнинг Россияга қарши санкциялари, Будапешт саммити ва “Tomahawk” ракеталари борасида фикр билдирди

Украинага Tomahawk ракеталари етказиб берилиши ҳақида 

Бу мавзудаги гаплар — эскалацияга уриниш.

Ракета етказиб бериладиган бўлса, бунга жавобимиз жуда жиддий ва ҳайратланарли бўлади.

Будапештдаги саммит ҳақида

Будапештдаги саммитга тайёргарликсиз бориш хато бўларди. 

Венгрия пойтахтида учрашишни Америка томони таклиф қилди. 

Урушни давом эттиришдан кўра мулоқот яхшироқ. 

Учрашувни қолдириш борасидаги қарорни президент Доналд Трамп қабул қилди. 

Россияга қарши янги санкциялар ҳақида 

Россияга қарши янги санкциялар мамлакатнинг иқтисодий сезувчанлигига сезиларли таъсир кўрсатмайди. 

Ўзини ҳурмат қилган ҳеч бир мамлакат босим остида ҳеч нарса қилмайди. 

АҚШ санкциялари — Россия-Америка муносабатларини мустаҳкамламайдиган нодўстона қадам. 

Трамп ўзининг биринчи президентлик муддати чоғида Россияга қарши энг кўп санкцияларни жорий этган. 

Нефт бозори ҳақида

Жаҳон энергетика мувозанати ўрнатиб бўлинган, уни синдириш буни амалга оширмоқчи бўлаётган мамлакатлар манфаатига мос келмайди. 

Жаҳон бозорида Россия нефтининг ўрнини эгаллаш вақт талаб қилади. 

Россия нефтининг кескин камайиши бозорда нархлар ошишига олиб келади. 

Россия ва Саудия Арабистони кўпроқ нефт сотади, АҚШ эса кўпроқ истеъмол қилади.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид