Ўзбекистон | 10:02 / 25.07.2021
48764
3 дақиқада ўқилади

1 январдан бошлаб йигирмага яқин ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади

Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан бошлаб аҳолидан маълумоти тўғрисидаги диплом, ўзини ўзи банд қилгани ҳақида маълумотнома, кам таъминланган оиладан эканини исботловчи ҳужжат, «Ёшлар дафтари» ёки «Аёллар дафтари»да рўйхатда туриши каби йигирмага яқин маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.

Фото: Fotolia

Шавкат Мирзиёев томонидан 24 июль куни имзоланган «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон билан 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари томонидан аҳолидан, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади:

а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни:

– тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

– лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилингани тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;

– давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўлангани тўғрисида маълумотларни;

– қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олингани тўғрисидаги маълумотларни;

– кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олингани тўғрисида маълумотларни;

– жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;

– олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

– жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатгани ҳақида маълумотларни;

– жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатгани ҳақида маълумотларни;

– фуқаро «Ёшлар дафтари» ёки «Аёллар дафтари»да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;

– ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

– олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

б) қуйидаги ҳужжатларни:

– молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

– жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

– ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўлангани тўғрисидаги маълумотномаларни.

Фармонда қайд этилишича, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда мазкур бандда назарда тутилган ҳужжат ва маълумотларни ушбу Фармонга 4-иловада белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Мавзуга оид