Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қонунчилик ҳужжатлари моҳиятини аҳолига етказишнинг янги тартиби жорий қилинади
2024 йил 1 июндан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказишнинг янги тартиби жорий қилинади.
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
2024 йил 1 июндан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказишнинг янги тартиби жорий қилинади.
Бунда:
- Адлия вазирлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг фаолият йўналишларидан келиб чиқиб ҳуқуқий тарғибот материаллари тайёрланади ҳамда уларнинг энг қуйи бўғинигача Ягона ҳуқуқий ахборот алмашиш тизими орқали юборилади;
- давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ахборотни етказишга оид фаолияти рақамлаштирилади ва ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усуллари кенг татбиқ этилади;
- давлат органлари ва ташкилотларида ўз фаолияти соҳасига оид ҳуқуқий ахборотларни аҳолига етказиш фаолиятини ташкил қилиш ҳамда мувофиқлаштиришга масъул бўлинмалар белгиланади;
- давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш даражаси ва сифати улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:40 / 17.03.2026
Божхона ҳужжатларининг янги шакллари жорий этилди
09:55 / 20.02.2026
Атроф-муҳитга таъсир масалалари жамоатчилик билан муҳокама қилинади
09:11 / 19.01.2026
Фарзандликка олиш учун ҳуқуқий асослар рўйхати эълон қилинди
13:23 / 26.11.2025