Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳнат органларига мурожаат қилганлардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилиши олди олинади
Президент томонидан имзоланган қонун билан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Иш қидираётган шахсларнинг меҳнат органларига ортиқча ҳужжатлар тақдим этишига йўл қўйилмаслигини, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидиялар тақдим этиш механизми такомиллаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Иш берувчилар томонидан маҳаллий меҳнат органларига бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни, ходимларнинг ишдан бўлғуси озод этилиши ҳақидаги ахборотни ҳар ойда электрон тарзда тақдим этиш шартлари белгиланмоқда.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг номланиши аниқлаштирилмоқда, шунингдек оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифасига киритилмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
08:40 / 17.03.2026
Божхона ҳужжатларининг янги шакллари жорий этилди
13:23 / 26.11.2025
Долзарблигини йўқотган 800 га яқин ҳужжат бекор қилинади
13:44 / 09.09.2025
Идоравий ҳужжатларни қабул қилиш муддатига оид қатъий талаблар ўрнатилади
21:20 / 15.08.2025