Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Андижон» клубида раҳбарият ўзгарди. Энди жамоага шприц заводи ҳомийлик қилади
«Андижон» футбол клубининг таъсисчиси ва директори Маъруф Абдусаломов клуб бошқарувини «Макро фарм» МЧЖ раҳбари Журъатбек Қувватовга топширди. Тадбиркор Журъатбек Қувватов клубга ҳомийлик қилишни ўз зиммасига олган. Клубда жиддий ўзгаришлар рўй бериши кутилмоқда.
«Бундан буён Андижон футболида янги тизим яратилиб, асосий эътиборни маҳаллий истеъдодли футболчиларга қаратмоқчимиз. Босқичма-босқич мустаҳкам инфратузилма қурилади, жорий йилнинг ўзида база қиламиз, автобус оламиз, стадионни тўғрилаймиз, жамоани шакллантирамиз. Биринчи навбатда пойдеворни мустаҳкамлайлик, ўзимизнинг ёшларни олиб чиқайлик. Бу йил бир таваккал қилиб, маҳаллий ўйинчиларга имкон берайлик.
Ҳозир асосий вазифа пойдевор қуриш, маҳаллий ёшларга эътибор қаратиб, жамоанинг Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолишдан иборат. Кейинги йилдан эса янги вазифа ва марралар қўйилади», деб Андижон вилояти футбол ассоциацияси вице-президенти Бекзод Каримовнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.
Маълум бўлишича, эндиликда «Андижон» тўлалигича шприц ишлаб чиқарувчи «Макро фарм» МЧЖ ҳомийлигида бўлади. Ҳокимлик жамоанинг ишларига аралашмайди ва уни молиялаштирмайди.
Мавзуга оид
14:01 / 11.05.2020
Россиялик мутахассис «Андижон» клуби бош мураббийи этиб тайинланди
00:00 / 23.06.2019
Фоторепортаж: «Мухлислар меҳмон жамоага қарсак чалганда..». «Андижон» – «ОКМК» 1:2
19:50 / 05.05.2019
Суперлига. «Динамо» ирода кўрсатиб, Андижонда дуранг ўйнади
19:29 / 18.04.2019