Россиялик мутахассис «Андижон» клуби бош мураббийи этиб тайинланди
Суперлига 3-туридан кейин «Андижон» жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиққан россиялик Александр Хомяков ўрнига янги бош мураббий тайинланди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Муборакнинг «Машъал», Қаршининг «Насаф» ва Олмалиқнинг ОКМК клублари орқали ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган россиялик мутахассис Виктор Балютович Кумиков «Андижон» жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Клуб раҳбарияти россиялик мутахассис билан музокара олиб борди ва музокара ижобий якунланди», - дея ёзилади хабарда.
Маълумот учун, 57 ёшли Виктор Балютовичнинг сўнгги жамоаси Қозоғистоннинг «Атирау» клуби бўлганди. Маълум муддат Қозоғистон миллий жамоасида мураббийлик қилган Виктор Кумиков фаолияти мобайнида икки марта Қозоғистон чемпиони, бир марта мамлакат кубоги ва Суперкубок соҳиби бўлган ва уч маротаба мамлакатнинг энг яхши мураббийи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Кумиков олдинроқ Навоийнинг «Қизилқум» клуби билан музокара олиб борган, бироқ келишувга эришилмаганди.
Мавзуга оид
23:52 / 29.08.2020
«Андижон» клубида раҳбарият ўзгарди. Энди жамоага шприц заводи ҳомийлик қилади
00:00 / 23.06.2019
Фоторепортаж: «Мухлислар меҳмон жамоага қарсак чалганда..». «Андижон» – «ОКМК» 1:2
19:50 / 05.05.2019
Суперлига. «Динамо» ирода кўрсатиб, Андижонда дуранг ўйнади
19:29 / 18.04.2019