Ўзбекистон | 14:21 / 02.10.2019
10980
2 дақиқада ўқилади

Ректорларни давлат аттестациясидан ўтказиш тўғрисидаги қарорга ўзгартириш киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари ректорларини давлат аттестациясидан ўтказиш тўғрисида” 2000 йил 16 августдаги 325-сон қарорининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинди:

“4. Аттестация жараёнини адолатли ва холисона ўтказиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази билан биргаликда ҳар йили август ойида олий таълим муассасалари рейтинги ҳақидаги маълумотни Республика комиссиясига тақдим этсин.”.

Амалдаги таҳрир қуйидагича эди: “Аттестация жараёнини адолатли ва холисона ўтказиш учун Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси “Ижтимоий фикр” жамоатчилик маркази билан биргаликда ҳар йилнинг август ойида олий таълим муассасалари рейтинги ҳақидаги маълумотни Республика комиссиясига тақдим этсин.”.

Мавзуга оид