Ўзбекистон | 17:44 / 17.01.2022
22372
2 дақиқада ўқилади

Коронавирусга ПЗР-тестини 24 соат давомида бепул топшириш мумкин — ССВ

СЭО ЖСХнинг туман ва шаҳар бўлимларида сутканинг исталган вақтида коронавирусга бепул ПЗР-тестини топшириш мумкин, дея Kun.uz'га маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Фото: AP

Сўнгги бир сутка ичида Ўзбекистон бўйлаб 1037 кишида коронавирус аниқланди ва бу пандемия бошидан буён навбатдаги антирекорддир. Касаллик аниқланиш ҳолатлари энг кўп Тошкент шаҳрида кузатилмоқда. Шу билан бирга, жуда кўпчилик ўзида касаллик аломатларини сезиб, тест топшириш ҳаракатида юрибди.

Пойтахтда кўпчилик хусусий клиникаларда пул тўлаб ПЗР тест топшириш мумкин ва аҳоли бу имкониятдан фойдаланмоқда. Лекин аксарият тест топширувчилар давлат томонидан ташкил этилган, 24 соат давомида қабул қилинувчи ва бепул хизмат кўрсатилувчи марказлар фаолиятидан бехабар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Тошкентда фаолият юритаётган ана шундай муассасалар ҳақида Kun.uz'га маълумот берди.

“Юртдошларимиз Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳар бир туман ва шаҳар бўлимларида шундай имкониятдан сутканинг исталган пайтида бепул фойдаланишлари мумкин”, – дейилади вазирлик ахборотида.

Тошкентдаги 12 та ПЗР таҳлили ўтказиш лабораторияси манзиллари:

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси лабораториясининг –

  • Олмазор тумани бўлими, Қорасарой кўчаси, 341-уй.
  • Учтепа тумани бўлими, Учтепа тумани, Чилонзор 21.
  • Сергели тумани бўлими, Сергели 3-14.
  • Чилонзор тумани бўлими, Лутфий-4-14.
  • Юнусобод тумани бўлими, Юнусобод 8-34.
  • Мирзо Улуғбек тумани бўлими, Қармоқ кўчаси, 1 А-уй.
  • Бектемир тумани бўлими, Ҳусайн Бойқаро кўчаси, 48-уй
  • Миробод тумани бўлими, Саракўл кўчаси, 76-уй.
  • Шайхонтоҳур тумани бўлими, Хадра массиви, 17А уй.
  • Яшнобод тумани бўлими, Махтумқули кўчаси, 1-берк, 6-уй.
  • Яккасарой тумани бўлими, Бобур кўчаси, 2-берк А 22-уй.

Янгиҳаёт тумани аҳолиси Сергели тумани бўлими лабораториясига мурожаат этади (Манзил: Сергели тумани, Сергели 3-14).

Мавзуга оид