Ўзбекистон | 14:46 / 25.05.2022
56779
2 дақиқада ўқилади

Манба: Хонанда Наргиз Домодедово аэропортида тўхтатилди. Унинг Россияга кириши тақиқланган

У Россияга нисбатан билдирган салбий фикрлари учун мамлакатга киритилмади.

Фото: РИА Новости

Хонанда Наргиз Зокирова Москвадаги Домодедово аэропортида ушланди. Хонанданинг оила аъзолари билан суҳбатлашган манбанинг сўзларига кўра, у Тошкентдан Москвага учиб борганида тўхтатилган. 

Бу ҳодиса 24 май куни рўй берган.

Айни вақтда қўшиқчи Ўзбекистонга қайтган ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Фарғонада тушган суратини жойлаштирган.

Қўшиқчининг адвокати Баҳром Исмоилов маълумот беришича, у Россияга нисбатан билдирган салбий фикрлари учун Россияга кириши тақиқланган.

«Наргиз бунга тайёр эди. У шундай чора кўрилишини тахмин қилганди. Шунга қарамай ўз фуқаролик позициясига содиқ қолди», — деган у. 

Наргиз Зокирова Ўзбекистонда туғилган, 1995 йилда оиласи билан АҚШга кўчиб кетган. 2013 йилда Россиянинг "Голос" телелойиҳасида иккинчи ўринни эгаллаган ва ўшандан буён Россияда ижод қилиб келган. 

Хонанда апрел ойида Ўзбекистонга қайтгани хабар қилинганди.

Виктор Дробиш продюсерлик маркази воқеа бўйича изоҳ беришни рад этди. 

ФХХ қарорига кўра, хонандага 50 йил муддатга, яъни 2072 йилгача Россияга кириш тақиқланган.

Мавзуга оид