Ўзбекистон | 16:39 / 21.09.2021
6915
1 дақиқада ўқилади

Савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча постлар ташкил этилади

“Йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида тун-у кун фаолият юритувчи савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашган ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг 24 соат мобайнида тун-у кун фаолият юритишга доир жамоат хавфсизлиги бўйича соддалаштирилган талаблар ўрнатилади

Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан:

  • йирик шаҳарларда, вилоятлар ва туманлар марказларида ташкил этиладиган савдо ва кўнгилочар кўчаларда қўшимча патруллик йўналишлари ва постлар ташкил этилади;
  • хизматга жалб қилинган нарядларнинг зичлигини оширишни назарда тутган ҳолда мавжуд куч-воситалар тақсимотига тегишли ўзгартиришлар киритилади;
  • тадбиркорлар мол-мулкини қўриқлаш, ҳар хил фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар кўрилади.

Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Мавзуга оид