Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: Мадуро рафиқаси билан қўлга олинди ва мамлакатдан олиб чиқилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social’даги постида Венесуэла президенти Николас Мадуро рафиқаси билан “қўлга олингани” ва “мамлакатдан олиб чиқиб кетилгани”ни даъво қилди. Бироқ бу баёнот ҳозирча мустақил манбалар ёки расмий идоралар томонидан тасдиқлангани йўқ. Шу билан бирга, Reuters ва AP Каракасда портлашлар ва қатор штатларда зарбалар ҳақида хабар берган, Венесуэла ҳукумати эса АҚШни айблаб, фавқулодда тартиб ва сафарбарлик чораларини эълон қилган.
Фото: Presidencia/AFP/Getty Images
Доналд Трамп Truth Social’да Мадуро ва унинг рафиқаси “қўлга олиниб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилгани”ни ёзди.
Айрим платформаларда Reuters манбасига ҳавола қилинган шаклда ҳам худди шу мазмундаги хабарлар тарқалган.
Трамп постида операция “АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан ҳамкорликда” амалга оширилгани ва тафсилотлар кейинроқ берилиши айтилгани ҳақида ҳам ижтимоий тармоқларда скриншотлар тарқалди (улар мустақил равишда текширилмаган).
Reuters 3 январ куни АҚШ Венесуэла ҳудудида ҳарбий зарбалар берганини, Каракасда портлашлар, пастдан учган ҳаво кемалари овози, қора тутун ва айрим жойларда электр узилиши қайд этилганини хабар қилди.
Associated Press ҳам камида еттита портлаш овози эшитилгани, пастдан учган самолётлар кўрингани, баъзи ҳудудларда қувват ўчгани ва ҳарбий база ҳудудидан тутун кўтарилгани ҳақида ёзган. Шунингдек, AP маълумотига кўра, FAA (АҚШ фуқаролик авиацияси идораси) портлашлардан олдин Венесуэла ҳаво ҳудуди устида АҚШ рейсларига чеклов қўйган.
Reuters’га кўра, Венесуэла ҳукумати содир бўлганларни АҚШнинг “ҳарбий тажовузи” деб баҳолаган, Мадуро эса миллий фавқулодда ҳолат ва мудофаа чораларини фаоллаштириш, сафарбарлик режаларини ишга тушириш ҳақида баёнот берган.
Reuters хабарларида Оқ уйнинг операция тафсилотлари бўйича изоҳ беришдан тийилгани қайд этилган.
FT ҳам Пентагон сўровларни Оқ уйга йўналтиргани, АҚШ томонидан расмий тасдиқ чекланганини ёзади.
Мавзуга оид
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
23:13 / 02.04.2026
Эрондаги энг катта кўприк АҚШ ва Исроил зарбаси оқибатида вайрон бўлди
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026