11:46 / 15.06.2024
4860

Наманганда Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи божхона пости сентябрда фойдаланишга топширилади

Учқўрғон туманида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларини боғловчи чегара божхона пости қурилиш ишлари жадаллашди.

Фото: Божхона бошқармаси ахборот хизмати

Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи У.Қодиров “Учқўрғон” чегара божхона постида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

"Учқўрғон" чегара божхона пости шу йилнинг сентябр ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Бошқарма бошлиғи пост қурилиши билан танишув жараёнида пудрат ташкилоти томонидан ишларни жадаллаштириш, қурилиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги бўйича бир қатор тавсиялар берди.

Шунингдек, қурилиш жараёнда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни қисқа муддатларда бартараф қилиш ҳамда топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Мазкур чегара божхона постининг очилиши Наманган вилояти ва Учқўрғон тумани аҳолиси учун катта қулайликлар яратибгина қолмай, логистика, хизмат кўрсатиш соҳаларининг такомиллаштирилишига ҳам хизмат қилади.

Top