Бугундан Нукусдаги «Базар стаянка» номаълум муддатга ёпилди. Дамас ва автобусларлар иккига ажралди
Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазирлигининг маълум қилишича, 4 май кунидан бошлаб Нукус деҳқон бозори қаршисидаги «Базар стаянка» ёпилмоқда. Бунга сабаб сифатида автотураргоҳда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
«Базар стаянка» кириб чиқувчи йўналишли Дамаслар Aрена савдо мажмуаси («Корзинка») олдидаги тураргоҳга жойлаштирилади. Савдо мажмуасининг ўзига келадиган енгил автомашиналар қаерга жойлаштирилиши борасида ҳозирча маълумот берилмади.
Шунингдек, Марказий Нукус деҳқон бозоридан чиқувчи 51-, 12-, 21-, 38-, 25-, 7-, 16-йўналишдаги автобуслар Пушкин кўчаси (олдинги «Арал» дўкони қаршисига, тунельга) вақтинча кўчирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Нукус шаҳри ҳокими Утемурат Панаев «базар стаянка»дан бу йил ҳам сув кечиб ўтилиши борасидаги саволга жавоб берганди.
Мавзуга оид
10:33 / 08.09.2024
Диаметри 40,5 метр, баландлиги 22 метр: Гиннесснинг рекордлар китобига кирган ўтовдан репортаж
14:27 / 27.08.2024
Хориждаги қорақалпоқ диаспоралари вакиллари Нукусда йиғилди - фото
07:33 / 27.08.2024
Рақобат қўмитаси Нукус халқаро аэропортига қарши иш қўзғатди
07:30 / 21.08.2024