Жамият | 15:25 / 18.12.2022
33513
2 дақиқада ўқилади

Марҳум турмуш ўртоғининг овозини эшитиш учун ҳар куни метрога борадиган аёл

2007 йилда вафот этган лондонлик Осфалд Лоуренснинг турмуш ўртоғи Маргарет Макколлум ҳар куни метро станцияларининг бирига келади. Унинг мақсади метродан бошқалар каби фойдаланиш эмасди.

Сеҳрли овоз

Лондон метроси йўловчилари ҳар куни Nothern Line станциясида турган кекса аёлга дуч келишар эди. Бу аёл ҳеч қаерга шошмас ва метрони ҳам кутмас эди. Станциянинг энг чеккасидаги ўриндиқда ўтириб, марҳум эрининг овози янграшини кутар эди.

Аёлнинг турмуш ўртоғи Осфалд Лоуренс бу дунёни тарк этиб кетган. Йўқотишдан кучли азоб тортган аёл ғамини енгишнинг ва соғинч ҳиссини қондиришнинг ажойиб йўлини ўйлаб топди. Ўшандан бери Маргарет метро станциясида ўтириб, йўловчиларни вагонга чиқиш ва тушишда огоҳлантириб турувчи эркакнинг оҳанграбодек жарангловчи овозини тинглаб ўтирар эди. Бу овоз унинг турмуш ўртоғи Осфалд Лоуренсга тегишли эди. Бу ҳамма учун маълум ва машҳур бўлган “Эҳтиёт бўлинг, метро келмоқда...” ибораси бўлиб, у 1950 йилда ёзиб олинган эди.

Бева аёл ҳар куни ана шу овозни эшитиш учун станцияга келишни канда қилмасди.

Сўнгги умид

Орадан йиллар ўтиб, метро станцияларидаги овозлар электрон ёзувларга алмаштирилди. Маргаретнинг сўнгги умиди ҳам узилиб қолган эди. Аёл бундан янада бадтар тушкунликка тушиб қолди.

У метро ходимларига мурожаат қилиб, эрининг овозини қайтариб қўйишни илтимос қилади. Унинг ҳикоясини тинглаган ходимлар бу ҳақида раҳбариятга хабар беради. Садоқат ва олийжанобликдан таъсирланган метро раҳбарияти савобли ишга қўл уришди. Шу кундан бошлаб, аёл истиқомат қиладиган ҳудудда жойлашган метро станциясида яна Осфалд Лоуренснинг овози янграй бошлади. Бу овоз фақат шимолий қирғоқ станциясидагина жаранг сочар, қолган станцияларда эса электрон овозлар янграр эди.

 

Мавзуга оид