Ўзбекистон | 09:50 / 25.03.2024
6702
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади

МСЗ ҳудудидаги лойиҳалар учун 2025 йил якунигача 1,5 миллиард долларгача тўғридан тўғри чет эл инвестициялари ўзлаштирилиши белгиланди. Бу ердаги тадбиркорлар махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялардан фойдаланади.

“Тошкент шаҳрида “Янги авлод” махсус саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида “Янги авлод” махсус саноат зонаси ташкил этилади. Униг фаолият юритиш муддати 30 йил деб белгиланди.

МСЗ фаолияти давомида унинг иштирокчиларига махсус иқтисодий зоналари иштирокчилари учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар татбиқ этилади.

МСЗни бошқариш учун масъулияти чекланган жамият шаклида “Янги авлод” бошқарувчи компанияси ташкил этилади.

“Янги авлод” МСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш учун зарур бўлган ер участкалари бошқарувчи компания томонидан Е-auksion электрон савдо платформаси орқали ижарага берилади.

МСЗ ҳудудида 2025 йил якунигача 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдоригача тўғридан тўғри чет эл инвестициялари ўзлаштирилиши, натижада 2,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши таъминланади. 

Мавзуга оид