Спорт | 09:20 / 18.11.2018
10961
2 дақиқада ўқилади

Шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионати. Ўзбекистон биринчи кунда 10та олтин медални қўлга киритди

Тошкент шаҳрида шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионати давом этяпти. Унда 6 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўсмирлар куч синашмоқда. Кеча, мусобақанинг илк куни рапид бўйича турнир бўлиб ўтди.

Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси 
Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси 
Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси 

Ўзбекистон жамоаси ажойиб натижани қайд этиб, 48та медалдан 34тасини, жумладан, 10та олтин медални қўлга киритди. 

Олтин медални қуйидагилар қўлга киритди:

1) Шаҳзод Исломов – 6 ёшгача бўлган ўғил болалар;
2) Зайнура Абророва – 6 ёшгача бўлган қизлар;
3) Ҳумоюн Бекмуродов – 8 ёшгача бўлган ўғил болалар;
4) Шаҳзода Ҳасанова – 8 ёшгача бўлган қизлар;
5) Акобирхон Сайдалиев – 10 ёшгача бўлган ўғил болалар;
6) Афруза Ҳамдамова – 10 ёшгача бўлган қизлар;
7) Умида Омонова – 12 ёшгача бўлган қизлар;
8) Нодирбек Ёқуббоев – 16 ёшгача бўлган ўғил болалар;
9) Ситора Сапарова – 16 ёшгача бўлган қизлар;
10) Шамсиддин Воҳидов – 20 ёшгача бўлган ўғил болалар.

Бугун, 18 ноябрь куни, стандарт шахмат бўйича чемпионатнинг биринчи тури бошланди. 

Мавзуга оид