Жамият | 16:03 / 27.05.2021
2259
2 дақиқада ўқилади

Бухорода божхоначилар юк ҳужжатларида кўрсатилмаган маҳсулотларни тўхтатиб қолишди

Бухоро вилоят божхона бошқармаси «Хўжадавлат» темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан турли маҳсулотларни юк ҳужжатларида кўрсатмай божхонадан ўтказмоқчи бўлган шахслар аниқланган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот котиби хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бухоро вилоят божхона бошқармаси «Хўжадавлат» темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Эрон–Ўзбекистон йўналишида ҳаракатланиб келаётган темир йўл вагонлари божхона постида ўрнатилган «Инспекцион кўрик мажмуаси» орқали белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Кўрик давомида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 141,7 миллион сўмлик қурилиш товарлари борлиги аниқланган.

Шунингдек, «Хўжадавлат» темир йўл чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан кириб келган товар моддий бойликлари ортилган вагон белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган. Вагонда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 111,3 миллион сўмлик бўёқ ва 44 дона «Linko» номли биологик фаол модда товарлари борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид