17:12 / 15.06.2024
7954

Энерготежамкор қурилмаларни ўрнатган истеъмолчиларга тариф чегирмаси берилади

Истеъмолчига эски электр қурилмаларини янги энергия тежамкор қурилмаларга алмаштирганлик учун 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади, бунда чегирмали тарифда ҳисоб-китоб қилинадиган электр энергиясининг миқдори иқтисод қилинган энергия ҳажмига тенг бўлади.

Фото: Shutterstock

Ҳукумат қарори билан, электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидалари янги таҳрирда тасдиқланди. Янги қоидаларга асосан, электр энергиясини тежайдиган қурилмалар ўрнатган истеъмолчилар рағбатлантирилади.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, истеъмолчиларга тасарруфидаги мавжуд эски электр қурилмаларини янги энергия тежамкор қурилмаларга алмаштириш натижасида иқтисод қилинган электр энергияси ҳажмига 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади.

Бунда:

  • Истеъмолчилар электр қурилмаларни алмаштириш жадвали ва унинг натижасида эришиладиган иқтисодни назарда тутувчи дастурни тақдим этгандан сўнг, “Ўзэнергоинспекция” 10 кун муддатда ушбу дастурнинг асосланганини кўриб чиқади ва натижаси бўйича келишади ёки асослантирган ҳолда келишишни рад этади;
  • тасдиқланган дастурга асосан амалга оширилган ишлар натижасида иқтисод қилинган электр энергияси ҳажми энергия аудитор томонидан ўрганилади ва ушбу ҳажмлар бўйича хулоса берилади;
  • энергия аудитор хулосаси “Ўзэнергоинспекция” ва ҳудудий электр таъминоти корхонасига тақдим этилади ва ижобий хулоса тақдим этилган кундан бошлаб чегирмалар қўлланади.

Аввалроқ электромобилни уйда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилиниши, кўп энергия сарфлайдиган компаниялар ҳар 3 йилда энергия аудитидан ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.

Top