Ўзбекистон | 19:47 / 13.06.2024
3229
1 дақиқада ўқилади

Энергетика вазири UNIDO бош директори билан учрашди

Учрашувда энергетика соҳасида кенг кўламли ишларни ташкил қилиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Фото: Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов БМТ саноатни ривожлантириш бўйича ташкилоти (UNIDO) бош директори Герд Мюллер билан учрашди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Учрашувда бугунги кунда UNIDO билан кўплаб соҳаларда фаол ҳамкорлик қилинаётгани алоҳида таъкидланди. Хусусан, тўқимачилик саноати ва кичик иқтисодий зоналарни ривожлантириш, саноат бўйича инвестиция лойиҳаларига молиялаштиришни жалб қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, учрашувда энергетика соҳасида кенг кўламли ишларни ташкил қилиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Жўрабек Мирзамаҳмудов кеча Венада МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси билан учрашган эди.

Мавзуга оид