Кўп энергия сарфлайдиган компаниялар ҳар 3 йилда энергия аудитидан ўтади
Янги тизимга кўра, йилига камида 4 млн киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар 3 йилда энергия аудитидан ўтиши керак бўлади. Энергия аудити фақат халқаро стандартларга мувофиқ ўтказилади. Аудитдан ўтмаган корхоналар билан газ ва электр учун оширилган тарифда ҳисоб-китоб қилинади.

Фото: Энергоинспекция матбуот хизмати
10 июн куни президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида энергия самарадорлиги, кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда бундан буён илғор тажриба асосида соҳа ва тармоқларда энергия самарадорликни баҳолаш бўйича янгича тизим амал қилиши белгиланди. Бунда:
- йилига камида 4 миллион киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар 3 йилда энергия аудитидан ўтади;
- Энергоинспекция ҳар йили йирик истеъмолчилар рўйхатини эълон қилиб боради;
- аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр оширилган тарифда етказилади.
Мутасаддиларга йил якунигача янги тизим билан боғлиқ техник регламент ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилди.
Маълумот учун, президент ҳузуридаги 30 май кунги йиғилишда истеъмолчиларни энергия аудитидан ўтказишнинг янги тартиби жорий этилиши белгиланган эди. Унга кўра, энергия аудити фақат халқаро стандартларга мувофиқ ўтказилади. Аудит асосида ташкилот ва корхоналар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва уларнинг ижроси назорат қилинади.
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларини ўқишга қабул қилишни тақиқлади
Жаҳон | 00:39
-
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди
Ўзбекистон | 23:48 / 22.05.2025
-
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғирлик содир этди
Жамият | 23:34 / 22.05.2025
-
“Путинга ёқиш учун айтилган гаплар” — экспертлар Кобяковнинг баёноти ҳақида
Жаҳон | 23:21 / 22.05.2025
Мавзуга оид

09:32 / 26.03.2025
Кремл ҳужум қилинмайдиган энергетика объектларини маълум қилди

18:04 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?

14:01 / 25.03.2025
Ўзбекистон яна нетто газ экспортчисига айланди

21:33 / 24.03.2025