Ўзбекистон | 19:00 / 17.10.2025
1932
3 дақиқада ўқилади

Бухорода “O‘zbegim” турар жой мажмуасининг биринчи босқич хонадонлари топширилди

“O‘zbegim” — бу нафақат янги турар жой, балки замонавий архитектура, хавфсизлик ва қулай инфратузилма бирлашган маскан сифатида эътибор қозонмоқда. Мажмуа мактаб, болалар боғчалари ва савдо дўконларига яқин жойда жойлашган. Ҳудуд тўлиқ ёпиқ бўлиб, 24 соат қўриқланади. Болалар майдончалари, дам олиш зоналари ва яшил ҳудудлар эса оилавий ҳордиқ учун қулай муҳит яратади.

Бу лойиҳа Mega House компаниясининг Бухородаги навбатдаги йирик қурилиш ишларидан бири бўлиб, компания ўзининг илк шартномалари бўйича мижозларга ваъда қилинган муддатдан олдин уйларни топширишга эришди.

“Биз қурилишни тўхтовсиз олиб борамиз”

“Mega House” компанияси раҳбари Фарҳод Қосимов лойиҳанинг илк босқичи якунланганини қуйидагича изоҳлади:

“2009 йилда компанияга асос солган бўлсак, фаолиятимизни қурилиш материаллари ишлаб чиқаришдан бошлаб, кейин қурилиш соҳасига ўтганмиз. Бир қанча давлат лойиҳаларини ўз вақтида, сифатли якунлаб, 2016 йилдан уй-жой қуриш лойиҳаларини бошладик.

Жамоамиз билан “Шоҳсарой”, “Зарафшон”, “Mustaqillik Avenue”, “Дўстлар” мажмуаси каби 10 дан зиёд турар жой лойиҳаларини қуриб топширдик. Бунинг давоми сифатида “Ўзбегим” мажмуасининг калитларини ҳам эгаларига топширяпмиз.

Биринчи шартномаларимиз 1,5 йил олдин тузилган, 2 йилда топширамиз, деб режалаштирган эдик, лекин 1,5 йилда якунладик. Қурилиш ишларини тўхтовсиз давом эттирамиз — “O‘zbegim” турар жой мажмуаси 3 босқичдан иборат бўлади. Биринчи босқични топширдик, 15 октябрдан 2-босқичга старт берамиз”, - деди у.

Компания ҳар бир лойиҳасида нафақат ташқи кўриниш, балки қулайлик ва барқарорликка ҳам катта эътибор қаратади. “O‘zbegim” мажмуасидаги уйлар травертин фасадли, энергия тежамкор тизимлар билан жиҳозланган. Қуёш панеллари туфайли электр узилган пайтда ҳам лифтлар ва ёритиш тизими узлуксиз ишлайди.

Биринчи босқич калитлари топширилганидан сўнг, Mega House компанияси “O‘zbegim” турар жой мажмуасининг иккинчи ва учинчи босқичлари учун ҳам сотувларни очди. Эндиликда бухороликлар замонавий, қулай жойлашган хонадонларни янада енгил тўлов шартларида харид қилиш имконига эга бўлишади.

Telegram

Мурожаат учун: +998 781138778

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin