Жамият | 09:40 / 15.12.2017
17584
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Туркия. Тиббиётдаги ҳақиқий тажриба

Фото: Туркия Тиббий Сайёҳлик Уюшмаси

Хорижда даволаниш – Ўзбекистон учун янги тушунча, бироқ бу узоқ вақтлардан буён дунё миқёсида кенг қўлланилиб келинади. Шу тариқа икки соҳа - соғлиқни сақлаш ва сайёҳлик бир нуқтада бирлашган. Мазкур бирликнинг мақсади – турли хилдаги касалликка чалинган беморларга тўғри ташхис қўйиш, даволаниш ёки реабилитация учун ҳам харажатлари, ҳам сифати жиҳатидан мос келадиган муносиб клиникани мамлакат ичида ёки хорижда топиш учун ёрдам беришдир. Бундан ташқари, бемор ва уни олиб юрувчи шахсларга даволаниш вақтида ҳам худди сафардагидек каби энг юқори даражадаги қулайликларни таъминлаш имкони пайдо бўлди.

Бугунги кунда, даволаниш учун хорижга бориш Ўзбекистонда шаклланиш босқичида бўлиб, мазкур соҳада аллақачон ютуқларга эришган ва ривожланишда илғорлаб кетган бошқа мамлакатларнинг тажрибаларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Мисол учун узоққа бориш шарт эмас. Кўпчилик учун сир эмаски, Туркия бугунги кунда тиббий туризм бўйича дунё марказларидан бири ҳисобланади.

Ривожланган мамлакатларда даволаниш харажатларининг оширилиши беморлардан янги ғояларнинг пайдо бўлишига олиб келди: арзон нархларда юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш сайёҳлик хизматининг қўшимча афзалликлари билан бирлаштирилди.

Мазкур ғоялардан Туркия давлати муваффақиятли фойдалана олди ва сўнгги ўн йил ичида ҳукумат ҳамда хусусий сармоядорларнинг кўмаги остида ғарб тиббиётининг энг яхши ютуқ ва тажрибасидан фойдаланган ҳолда, айни вақтда молиявий жиҳатдан арзон бўлган инновацион, юқори технологияли тиббиёт саноати ташкил этилди. Бундан ташқари, Туркияда сайёҳлик инфратузилмаси жуда ҳам илғор ривожланган бўлиб, хорижий беморлар учун саёҳат қилиш ва мамлакатга келишда енгиллик яратади.

2005 йилда халқаро тиббий туризмни ривожлантириш ва хорижий беморларга кўмак сифатида Туркия тиббий сайёҳлик уюшмаси (ТТСУ) ташкил этилган. Бугунги кунда ТТСУ соғлиқни сақлаш соҳасидаги йирик уюшма бўлиб, у нафақат Туркиядаги, балки дунёдаги 375та аъзолари, хусусан давлат касалхоналари, хусусий клиникалар, термал ва тиббий SPA марказлари, меҳмонхоналар, сайёҳлик агентликлари, соғломлаштириш мажмуалари, ёрдамчи компаниялар, шунингдек дунёнинг 90 та мамлакатидаги 161 та ваколатхоналари тармоғини ўз ичига олади.

Ривожланган инфратузилма ва тиббий хизматнинг сифати ва харажатининг ноёб муносабатлари туфайли ҳар йили Туркия давлатига кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун бутун дунёдан 1 миллионга яқин одам ташриф буюради. Ва бу, ҳайратланарли ҳолат эмас, сабаби Туркия тиббиёт соҳаси бўйича Европа ва дунёнинг бошқа етакчи мамлакатлари билан бир хил даражада ривожланган. Кўпгина шифокорлар Германия ва Европанинг бошқа мамлакатларида кўп йиллик тажрибага эга. Шу билан бирга, Туркияда тиббий хизматлар ҳақи Ғарбий Европа, Америка ва Исроилга нисбатан арзонроқ.

Фото: Туркия Тиббий Сайёҳлик Уюшмаси

Туркиянинг яхши клиникалари беморлар учун тиббий хизматларнинг энг юқори халқаро стандартларига мувофиқ - JCI ва TEMOS International билан сертификатланган.

ТТСУ клиникаларни танлашга ёрдам бериш баробарида, хорижий беморларга қуйидаги қўшимча имтиёзларга ҳам кафолат беради:

- Туркияда меҳмонхонада истиқомат қилиш учун 50% чегирма

- Тиббиётга оид ҳужжатларни бепул таржима қилиш

- Аэропортдан клиникага бориш учун бепул транспорт

- Бепул таржимон тақдим этиш

Тўғри ва ўз вақтида ташхис қўйиш, юқори сифатли даволаниш, хавфсиз манзилга етказиб қўйиш, манзилга қулай етиб олиш, асоратлар хавфини камайтириш ва шаффоф текширув – жиддий касалликка чалинган ва тузалишга ҳамда келгусида тўлақонли ҳаёт кечиришга умид билдирган ҳар бир бемор учун зарурдир.

Батафсил маълумот олиш учун Туркия Тиббий Сайёҳлик Уюшмасининг Ўзбекистондаги вакили билан қуйидаги рақамлар орқали боғланинг: +99894 629-55-39; +99890 9569979; +99871 1504208

Қўшимча маълумот учун: e-mail: [email protected]  ёки https://ru-ru.map2heal.com/ сайти.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид