Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яна битта маданий мерос объекти тегишли орган рухсатисиз таъмирланмоқда
Навоий кўчаси 30-уй манзилида жойлашган АОКА биносининг фасади реконструкция қилинмоқда. Архитектура ёдгорлиги ҳисобланадиган бинони таъмирлаш ишлари учун ваколатли органнинг розилиги олинмаган. Ҳолат юзасидан иккала агентлик Kun.uz'га бир-бирига зид маълумотлар берди.
Фото: Kun.uz
Тошкент шаҳри марказида, Навоий кўчаси 30-уй манзилида жойлашган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносининг фасади реконструкция қилинмоқда.
Бунга гувоҳ бўлган Kun.uz мухбири бино архитектура ёдгорлиги сифатида давлат муҳофазасига олинганига эътибор қаратди.
4 қаватли маъмурий бино миллий рўйхатга киритилган. Қонунга кўра, маданий мерос объектларидаги қурилиш ишлари учун тегишли рухсат олиниши керак. Рухсатни Маданий мерос агентлиги ўз ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши хулосасига асосланиб беради.

Маданий мерос агентлиги расмийсининг Kun.uz сўровига жавобан маълум қилишича, АОКА биносини таъмирлаш учун кенгашдан рухсат олинмаган.
“Тошкент шаҳар ҳокимининг мажлисда берган топшириғи асосида, агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан агентликка таъмирлаш-тиклаш ишлари учун рухсат сўраб мурожаат қилинган. Агентлик эса Илмий-эксперт кенгашига таъмирлаш-тиклаш лойиҳасини киритиш кераклигини билдирган. Кенгашга лойиҳа ҳужжатлари бугун, яъни 24 август куни киритилган”, – деди агентлик вакили.
Ҳолат юзасидан изоҳ сўраб, АОКА ахборот хизмати билан ҳам боғландик. Бу агентлик тақдим этган маълумотлар буткул фарқ қиляпти.
“Маданий мерос агентлиги 2022 йил 5 августдаги 02-05/2405-сон хатида Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармасига бинони таъмирлаш-тиклаш ишларини бошлаш учун рухсат берган.
Бундан ташқари, лойиҳа бўйича керакли ҳужжатлар Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармасига тақдим этилган. Бошқарма томонидан 2022 йил 8 августдаги 716-сон хат билан таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш учун рухсат берилган.
Таъмирлаш-тиклаш ишларини Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида ўтказилган йиғилиш баёни асосида 31 августга қадар тугатиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси давлат муассасасига юклатилган”, дейилади АОКАнинг жавобида.

Бу икки агентлик вакилларининг жавоблари турлича бўлса-да, асосий масала аниқ: реконструкция ишлари учун Илмий-эксперт кенгашининг рухсати олинмаган, бу эса президентнинг ўтган йилги қарорига зид.
Қарорга кўра, Илмий-эксперт кенгашининг ижобий хулосаси олинмасдан туриб берилган рухсатномалар ҳақиқий ҳисобланмайди. АОКА жавобига ишонадиган бўлсак, Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси бу қоидадан бехабар кўринади.
Маданий мерос агентлигининг 5 августдаги 02-05/2405-сон хати масаласи эса жумбоқли.
Мавзуга оид
17:48
Шавкат Мирзиёевнинг ҳоким бўлиб ишлаган даврдаги хизмат кабинети ва хизмат автомобили кўрсатилди
15:07
Тадбиркор пешлавҳалар ҳақида: “Неча марта сарсон бўлиб пулини тўладик, тасдиқ келмади”
15:24 / 22.04.2026
Тадбиркор Тимур Мусин Тошкентдаги “Палов музейи” ва Caravan ресторанларини сотувга қўйди
14:12 / 22.04.2026