Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёевнинг ҳоким бўлиб ишлаган даврдаги хизмат кабинети ва хизмат автомобили кўрсатилди
Президент 23 апрель куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари дастлаб ҳокимлик биноси ёнидаги Салар канали устига қурилган кўприкни кўрди, ҳудуддаги кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди ва шу ерда кўчат экди. Шундан сўнг туман ҳокимлиги биносида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Президентимиз 1992-1996 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. Ҳокимлик биносида Шавкат Мирзиёев ҳоким бўлиб ишлаган даврдаги қиёфада қайта тикланган хизмат кабинети ва хизмат автомобили кўрсатилди.


Давлат раҳбари ҳокимлиги пайтида қабул қилган энг муҳим қарорлар кўргазмага қўйилган. Танишув чоғида президент ўша вақтдаги фаолиятидан хотиралари билан бўлишди.

Шу пайтгача Мирзо Улуғбек туманида жамоат хавфсизлиги, транспорт, ижтимоий ёрдам, коммунал, молия ва банк каби 30 та ташкилот ўз йўналиши бўйича алоҳида ва тарқоқ ҳолда ишлаётган эди. Ягона тизим йўқлиги аҳоли мурожаатини тезкорлик билан ҳал қилишга катта тўсиқ бўлаётган, ортиқча вақт ва сарсонгарчиликка сабаб бўларди.

Ҳозир ҳокимликда вазиятлар маркази ташкил этилиб, сунъий интеллект асосида таҳлил қилиш, муаммоларни тезкор аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “Ақлли туман” платформаси яратилди. Муҳими, тумандаги барча маҳалла вакиллари билан онлайн мулоқот қилиш, вазиятдан доимо хабардор бўлиш имконияти яратилган.
Бу ерда ижтимоий ва коммунал муаммолар мониторинг қилинади, аҳоли мурожаатлари ижроси назоратга олинади, фавқулодда ҳолатларда тегишли хизматлар фаолияти тезкор бошқарилади ва мувофиқлаштирилади.
Платформа таркибидаги “Хавфсиз туман” тизими ҳуқуқбузарликларни мониторинг қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Тадбиркорлик субъектларининг рақамли харитаси сунъий интеллект таҳлили асосида солиқ тушумларини прогноз қилиш ва уларнинг йиғилувчанлигини таъминлашга қаратилган. “AI Davomat” тизими эса мактабларда сабабсиз дарс қолдириш ҳолатларини бартараф этиш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Бундай платформалар Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида ҳам ишга туширилди.

Президент вазиятлар маркази фаолияти билан танишиб, ушбу янги тизимни пойтахтнинг қолган туманларида ҳам жорий этишга топшириқ берди. Барча вилоят ҳокимлари, прокурорлари, ички ишлар, хавфсизлик ва солиқ идоралари раҳбарлари Мирзо Улуғбек туманига келиб, ушбу янги тизимни ўрганиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.



Мавзуга оид
15:07
Тадбиркор пешлавҳалар ҳақида: “Неча марта сарсон бўлиб пулини тўладик, тасдиқ келмади”
22:09 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев 2027–2029 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди
20:19 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари кенгашида иштирок этди
17:25 / 22.04.2026