Қорақалпоғистондаги 7 та ОТМда 16 та талабалар турар жойлари қурилади
Ҳукумат қарорига кўра, Қорақалпоғистон бўйича жами 16 та талабалар турар жойлари барпо этилади. Шундан ҳудудларда 2022 йилда 2 та, 2023 йилда 6 та, 2024 йилда 5 та, 2025 йилда 3 та талабалар турар жойларининг қурилиши белгиланган. Уларнинг жами сиғими 6 400 ўринли бўлиши режалаштирилган.
Талабалар турар жойи Қорақалпоғистондаги 7 та олий таълим муассасалари учун қурилади.
2022-2025 йиллар давомида Қорақалпоқ давлат университети учун 6 та, Нукус давлат педагогика институти учун 5 тадан ётоқхоналар қурилади.
Қолган Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали, Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиали, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Тўрткўл факультети ва Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиаллари учун эса 1 тадан талабалар турар жойлари қурилади.
Қорақалпоғистонда қуриладиган мазкур талабалар турар жойининг энг кам сиғими 400 ўринли бўлса, энг кўп сиғим 2 400 ўринни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ НДПИнинг янги ётоқхонаси учун 73 миллиард 322 миллион сўм маблағ ажратилгани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
13:50 / 21.10.2024
Ҳиндистон Ўзбекистон ОТМда онлайн смарт-аудиторияларни ташкил этиши мумкин
15:23 / 21.09.2024
“Қўлингдан битта жакет сотволиш келмайдими, уятсизлар...” — ТДПУда форма киймаган талабалар босимга учради
14:49 / 21.09.2024
“Супер контракт” тартиби барча ОТМларни чалкаштиряпти. Нега комиссия қарори эълон қилинмайди?
15:20 / 19.09.2024