Шавкат Мирзиёев: “Стратегик шериклик декларацияси Покистон билан алоқаларимиз тарихида янги даврни бошлаб беради”
Шавкат Мирзиёев Имрон Хоннинг расмий ташрифини “давлатлараро муносабатлар тарихида янги саҳифа очадиган муҳим сиёсий воқеа” деб баҳолади.
Тошкентда Ўзбекистон ва Покистон етакчиларининг музокаралари якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Имрон Хоннинг расмий ташрифини “давлатлараро муносабатлар тарихида янги саҳифа очадиган муҳим сиёсий воқеа” деб баҳолади.
“Кўп қиррали алоқаларимиз охирги йилларда сифат ва мазмун жиҳатидан юқори босқичга кўтарилиб бораётгани бизни мамнун этади. Ҳозиргина якунланган тор ва кенгайтирилган доирадаги музокаралар дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги интилишларимиз қатъий эканини исботлади.
Ўзбекистон ва Покистон ҳамкорлигининг бугунги юқори даражасидан келиб чиқиб, давлатларимиз ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладик. Бу муҳим қадам алоқаларимиз тарихида янги даврни бошлаб беради, деб ишонч билан айта оламиз”, – дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда президент матбуот хизмати.
Мавзуга оид
22:12 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
20:29 / 22.11.2024
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
20:24 / 22.11.2024