Сергелида 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан пастга ташлаган аёл иши бўйича расмий маълумот берилди
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан пастга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳамда Тошкент шаҳар прокуратура раҳбарияти бошчилигидаги тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, текшириш ҳаракатлари олиб борилган.
Аниқланишича, 3 апрел куни соат 19:20 ларда Сергели тумани 8-мавзедаги кўп қаватли уйида яшаб келган аёл (1996 йилда туғилган) икки нафар ўғли ва бир нафар қизини қасддан ўлдириш мақсадида, 9-қаватдан бирин кетин деразадан ташлаб юбориб, сўнгра ўзи ҳам ойнадан сакраб ўз жонига қасд қилган.
Оқибатда барчаси ҳодиса жойида вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97- (Қасддан одам ўлдириш) ва 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олинган маълумотларга кўра, марҳума аёл Тошкент вилояти Зангиота туманида турмуш ўртоғи билан истиқомат қилган хонадонда 2022 йил октябр ойида ёнғин содир бўлгани сабабли 3 нафар фарзандлари билан бирга онасининг Сергели 8-мавзесидаги уйига келиб, улар билан бирга истиқомат қилиб келган ҳамда ушбу ҳолатлар унинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатган.
Шунингдек, марҳуманинг турмуш ўртоғи ҳозирда "Умра" зиёрати мақсадида Саудия Арабистонда экани аниқланган.
Тергов гуруҳи томонидан ушбу фожианинг барча эҳтимолий сабабларини синчковлик билан текшириш мақсадида қатор тергов тахминлари ишлаб чиқилган.
Оилавий келишмовчилик, марҳумада кузатилган руҳий ўзгаришларга олиб келган сабаблар, ўз-ўзини ўлдириш даражасига келтириш ва бошқа тахминларнинг барчаси дастлабки тергов жараёнида батафсил текширилиши айтилган.
Мавзуга оид
08:50 / 19.11.2024
Уч ҳудудда 671 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
22:39 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
12:03 / 13.11.2024
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
20:56 / 20.10.2024