ФҲДЁ бўлимлари ходимлари мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди.
Низомга кўра, мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш ФҲДЁ бўлими ходимининг навбатдаги аттестациядан ўтиши деб ҳисобланмайди ҳамда аттестациядан ўтиш муддатининг узайтирилишига асос бўлмайди.
ФҲДЁ бўлими ходимлари мартаба даражалари бўйича аттестация қонунийлик, одиллик, холислик, беғаразлик ва коллегиаллик принциплари асосида амалга оширилади.
ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори буйруғига асосан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ намунавий таркибда тузиладиган ФҲДЁ бўлимлари ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси томонидан аттестациядан ўтказилади.
Мартаба даражаларига тавсия этилган ФҲДЁ бўлимлари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари тегишлича Агентликнинг Кадрлар бўлими ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимликларининг бош юрисконсультлари билан биргаликда ташкил этилади.
Мартаба даражаларига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар тегишлича туман (шаҳар) ҳокимликларининг бош юрисконсультлари томонидан кўриб чиқилади ҳамда туман (шаҳар) хокими томонидан тегишли таклифлар билан аттестация ўтказиш масаласини кўриб чиқиш учун аттестация комиссиясига тақдим этилади.
Туман (шаҳар) хокими тақдим этилган таклифда келтирилган маълумотларнинг ишончлилиги учун шахсан жавоб беради.
Мартаба даражаларига тавсия этилган ФҲДЁ бўлими ходимларининг аттестацияси тегишли ҳужжатлар аттестация комиссиясига тақдим этилган кундан бошлаб бир ой ичида ўтказилади.
Аттестация комиссияси йиғилишида мартаба даражасига тавсия этиш масаласи маълумот-тавсифномада келтирилган иш фаолияти натижалари, касбий тайёргарлик даражаси инобатга олинган ҳолда ФҲДЁ бўлими ходимининг иштирокисиз кўриб чиқилади.
Зарур ҳолларда, мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлар аттестация комиссияси томонидан суҳбатдан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича аттестация комиссияси томонидан қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:
номзодга мартаба даражаси бериш мумкинлиги тўғрисида;
номзодга мартаба даражаси бериш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида.
Аттестация комиссияси Агентликка тегишли туман (шаҳар) хокими томонидан тавсия этилган мартаба даражасидан юқори ёки паст мартаба даражаси бериш таклифи билан чиқиши мумкин.
Аттестация комиссияси комиссия ишида аъзоларнинг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Аттестация натижалари комиссия мажлиси баённомаси билан расмийлаштирилади.
Аттестация комиссиясининг хулосаси мартаба даражасини бериш масаласини ҳал қилиш учун тегишли ҳужжатлар билан бирга Агентликка тақдим этилади.
Агентлик ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда номзодларга мартаба даражаси бериш учун Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига таклиф киритади.
Мартаба даражаси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ташаббусига кўра берилганда аттестация ўтказилмайди.
Мавзуга оид
20:43 / 09.11.2024
Информатика фани ўқитувчилари ҳам аттестация имтиҳонидан норози
14:24 / 06.11.2024
“Нега устимиздан кулишяпти?” – физика ўқитувчилари аттестация имтиҳонидан норози
09:55 / 30.03.2024
Ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тасдиқланди
07:30 / 15.03.2024