Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ёвузлик тимсоли». БМТ босниялик мусулмонларни оммавий ўлдирган Младич бўйича баёнот берди
Фото: Reuters
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайннинг маълум қилишича, сербиялик генерал Ратко Младичга чиқарилган ҳукм «адолатнинг тарихий ғалабасидир». Бу ҳақда БМТ Янгиликлар маркази хабар бермоқда.
Ал-Ҳусайннинг сўзларига кўра, Младич «ёвузлик тимсоли» бўлиб, «Европа Иккинчи жаҳон урушидан сўнг кўрмаган шафқатсиз жиноятлар» учун жавобгардир.
«Младичга берилган жазо оилаларга уларнинг яқинларини қайтармайди ҳамда аввалги ҳодисаларни ўзгартира олмайди, бироқ мен чуқур ишонаманки, ҳукм бу даҳшатли жиноятларни рад этаётган ёки уларни содир этганларни мадҳ қилаётганларнинг овозини ўчира олади», - дея айтиб ўтди у.
Эслатиб ўтамиз, Ҳаага трибунали 75 ёшли Ратко Младични Боснияда содир этган жиноятлари, хусусан Сребреница шаҳрида босниялик мусулмонларнинг оммавий ўлдирилиши учун умрбод озодликдан маҳрум этди.
Мавзуга оид
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:35 / 20.04.2026