Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади. Ҳарорат +17…+22 даражагача пасаяди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича беқарор об-ҳаво сақланиб туради.
Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, баъзи жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати жума куни кундузи +25…+30 даража атрофида бўлади. Шанба куни эса +22…+27 даражагача, якшанба куни +17…+22 даражагача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда 17 майда ёғингарчилик кутилмайди. 18 майда куннинг иккинчи ярмида, 19 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати жума куни +28…+30, шанба куни +22…+24, якшанба куни эса +17…+19 даража бўлади. 18−19 май кунлари шамол тезлиги 15−17 м/с гача кучайиши мумкин.