Қашқадарёда машина олиб беришни айтиб фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
У автосалондан қисқа муддатда машина олиб беришини айтиб, фирибгарлик билан икки кишидан 22 минг доллар олган.
Қарши шаҳрида фуқароларга машина олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг 22 000 долларини қўлга киритган шахс аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Ю. икки кишига автосалондан шартнома асосида қисқа муддатда Cobalt ва Malibu машиналарини олиб беришини айтиб, улардан 22 000 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
15:09 / 18.11.2024
Қашқадарёда қўйлар подасини автомобил уриб юборди
17:40 / 14.11.2024
Бухоро амирлиги даврига тегишли қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
14:36 / 13.11.2024
Имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди
09:05 / 07.11.2024