Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Фарғонада электр энергиясини сақлаш тизимини қуради
Хитойликлар яқин муддатда лойиҳанинг тамал тошини қўйишга тайёр эканини маълум қилди.
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Хитойнинг Алекс Ван бошчилигидаги China Gezhouba Group Overseas Investment Co. Ltd компанияси делегациясини қабул қилди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу компания дастлабки баҳолаш бўйича жами 144 млн доллар миқдоридаги тўғридан тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳисобига Ўзбекистон туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш лойиҳасини амалга оширишга киришмоқда.
Учрашувда ушбу лойиҳани амалга ошириш билан ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими электр энергиясини сақлаш тизими барпо этилишининг вилоятда электр таъминотини яхшилашдаги аҳамиятини таъкидлаб, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишда доимий кўмак берилишини билдирди.
Хитойликлар яқин муддатда лойиҳанинг тамал тошини қўйишга тайёр эканини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:53 / 18.04.2026
Чегара ҳудудида қарийб 55 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди
16:46 / 13.04.2026
CNN: Хитой Эронга қурол-яроғ етказиб беришга тайёрланмоқда
08:24 / 13.04.2026
ДХХ тезкор тадбири: Қўқонга олиб кетилаётган дорилар тўхтатилди
18:04 / 12.04.2026