Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хабаровск ўлкасида хитойлик ишчилар намойиш уюштирди
Нефтни қайта ишлаш заводи ишчилари маошлар берилмаётганидан норозилик билдиришган.
Фото: Видеодан кадр
Россиянинг Хабаровск ўлкасида ишловчи хитойлик мигрантлар норозилик акцияси уюштиришди.
Маҳаллий нашрларга кўра, 200 нафар атрофидаги хитойликлар 12 апрел куни Комсомолск-на-Амур шаҳри кўчалари бўйлаб марш қилиб ўтишган. Маршни якунлагач намойишчилар марказий кўча ёқасидаги тротуарлар ва газонларга ўтириб олишган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар «Петро-Хэхуа» компаниясининг маошлари тўланишини талаб қилиб чиққан ишчиларидир. Улар хитойча ва русча ёзилган плакатлар кўтариб, Россия президенти Владимир Путин ҳамда «Роснефт» раҳбари Игор Сечинга мурожаат қилишган.
Шаҳар раҳбари Дмитрий Заплутаев ишчилар билан учрашган, аммо музокаралар натижалари ҳақида хабар берилмаган.
Акция ўтказилган жойда навбатчилик қилган полициячилар ва миллий гвардиячилар намойишчиларнинг бирортасини қўлга олмаган.
Комсомолск-на-Амурдаги нефтни қайта ишлаш заводининг хитойлик ишчилари 2021 йил ноябрида ҳам шунга ўхшаш акция ўтказишганди. Ўшанда ҳам улар маошларни тўлаш ва ватанга қайтаришни талаб қилишганди.
Мавзуга оид
23:16 / 10.04.2026
Дунёдаги энг баланд осмонўпар бинолардан бири 18 йиллик танаффусдан сўнг қуриб битказилади
21:28 / 10.04.2026
Тайван мухолифати етакчиси Пекинда Си Жинпинг билан учрашди
08:10 / 09.04.2026
Электромобиллар пойгаси: ким дунёда етакчи?
07:45 / 09.04.2026