40 йилликдаги энг йирик темирйўл фалокати. Ҳиндистонда поездлар тўқнашуви оқибатлари суратларда
2 июн куни Ҳиндистоннинг Баласор шаҳри (Одиша штати) яқинида учта поезд тўқнашди. Дастлабки текширувларнинг кўрсатишича, Калкуттадан Ченнайга томон ҳаракатланган Coromandel Express катта тезликда асосий йўлдан ёндаги айланма йўлга ўтиб (поездларга тураргоҳ сифатида мўлжалланган), у ерда турган юк поездига урилган. Coromandel Express локомотиви ва тўрт ёки беш вагони релсдан чиқиб кетиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб келган Йешвантпур — Ховра йўналишидаги поезднинг дум қисмидаги икки вагонга урилган. Ҳиндистон темирйўл вазири тахмин қилишича, тартибга солиш тизимидаги носозлик аварияга олиб келган. Мамлакат расмийлари маълумотига кўра, поездлар тўқнашуви натижасида камида 275 киши ҳалок бўлган, яна 1175 киши жабрланган (793 кишига шифохонадан жавоб берилган). Қутқарув ишлари якунланган, аммо айрим оилалар ҳамон ўз яқинларини қидиришни давом эттирмоқда. Қуйида поездлар ҳалокатга учраган жойдан олинган суратлар.
Мавзуга оид
11:56
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024
4 яшар ҳиндистонлик FIDE рейтингига кирган энг ёш шахматчи бўлди
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
17:51 / 01.11.2024