Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4 яшар ҳиндистонлик FIDE рейтингига кирган энг ёш шахматчи бўлди
2021 йил январ ойида Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида туғилган шахматчи бир неча турнирларда муваффақиятли иштирок этишга эришди. 2024 йил 1 ноябрда FIDE рейтингига кириш учун минимал талабларни бажарди.
Фото: chess.com
3 ёш-у 8 ойлик Аниш Саркар 1555 балл билан Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) рейтингига энг ёш шахматчи сифатида кирди ва рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Chess.com хабар берди.
2021 йил январ ойида Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида туғилган шахматчи бир неча турнирларда муваффақиятли иштирок этишга эришди. 2024 йил 1 ноябрда FIDE рейтингига кириш учун минимал талабларни бажарди.
FIDE Аниш ҳозиргача рейтингга эга бўлган энг ёш шахматчи эканлигини тасдиқлади, бироқ у шахмат тарихидаги расмий рейтингнинг энг ёш эгаси эканлиги ҳалигача номаълум.
Анишнинг онаси унинг мултфилмлардан кўра, шахматга қизиқиши кўпроқ эканини таъкидлади.
«Биз унга турли YouTube каналларини кўрсатдик, масалан, мултфилмларни, лекин у шахмат видеоларини танлади», деди Аниш Саркарнинг онаси. «Январга келиб унинг қизиқиши кучайди ва у видеоларни тинимсиз томоша қилди. Мен доска ва доналарни сотиб олдим ва шахмат бола учун хавфсиз ўйин деб қарор қилдим. Чунки мен боламни доимий равишда назорат қилолмасдим».
Болакай Ҳиндистоннинг иккинчи гроссмейстери Дибенду Баруа бошчилигидаги махсус гуруҳга киритилди.
Бола кимдан ўрнак олади? «У GothamChess каналини томоша қилишни яхши кўради, лекин унинг ҳақиқий қаҳрамони - Магнус Карлсен», деди онаси.
Яқинда Аниш яшайдиган Калкутта шаҳарида гроссмейстер турнирлари ўтказилади. Ёш шахматчи ўзининг кумири Карлсен билан шахсан учрашиш имкониятига эга бўлади.
Мавзуга оид
12:16 / 25.12.2025
Ҳиндистон нефт компанияси РФ нефтини харид қилишни қайта тиклади
14:34 / 23.12.2025
Титов: 2026 йилда Россияга ишлаш учун 40 минг ҳиндистонлик келади
18:14 / 21.12.2025
Петербург кўчаларида ҳиндистонлик мигрантлар ишлай бошлади
07:30 / 17.12.2025